Янгиликлар
Янгиликлар
2024-06-05
✅ Ташриф давомида «Навқирон», «Олчазор», “Янги Турмуш”, «Ёрқинҳаёт» маҳаллаларида яшовчи 10 нафар ишсиз аёлларга субсидия асосида тикувчилик ускуналари топширилиб, уларнинг бандлиги таъминланди.
📊 Шундан сўнг, «Навқирон» маҳалласи биносида 15 нафар фуқаролар билан сайёр қабул ташкил этилди. Унда 4 нафар фуқаронинг муаммолари жойида ҳал этилган бўлса, 11 нафар мурожаат эгаларига зарур тушунча ва кўрсатмалар берилди.
🗂 Навбатдаги манзилда "ОИлавий тадбиркорлик" дастури доирасида тикувчилик фаолиятини йўлга қўйиб, 5 нафар ишсиз аёлнинг бандлигини таъминлашга эришган «Машъал» маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаронинг иш фаолияти кўздан кечирилди.
🛍 Шунингдек, оғир аҳволга тушиб қолган 2 нафар фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим қилинди.