Тадбирда Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаси бошлиғи Муроджон Исабаев ва Тошкент шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономаркази директори Айгул Саттаровалар иштирок этиб, «Маиший техникаларни таъмирлаш устаси» ҳамда «Юк кўтариш кранлари оператори» касбида 3 ой таҳсил олган, замонавий билим ва амалий кўникмаларга эга бўлган 15 нафар, жумладан, инклюзив таълим асосида касб-ҳунар ўрганган 7 нафар имконияти чекланган битирувчиларни самимий табрикладилар.
Жараёнда бир гуруҳ битирувчилар мономарказ раҳбарияти томонидан алоҳида эътироф этилди. Қисқа муддатли ўқув курсларида намунали қатнашган, масъулият билан ўқув-амалиёт жараёнларида фаол иштирок этган 8 нафар битирувчига фахрий ёрлиқлар ҳам топширилди.