Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Аҳоли бандлиги таъминланмоқда

error

2022-08-10

Ушбу ойлик доирасида шаҳардаги ишсиз фуқароларнинг бугунги кунда қайси соҳа ёки мутахассислик бўйича ишлаш истаги ўрганилиб чиқилмоқда.  Ишсиз фуқароларни эгаллаган мутахассислиги ёки эга бўлган ҳунарига қараб,  бугун "Бўш иш ўринлари" ярмаркаси ташкил этилди.

Ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин~қизлар фаоллари томонидан аниқланган ишсиз фуқаролар бугунги ярмаркага таклиф этилди.

42 нафар фуқаро эгаллаган мутахассислиги асосида иш берувчи томонидан шартнома тузилди, 38 нафар фуқарога ҳунар эгаллашлари учун қайта касбга тайёрлов курсларига йўлланмалар берилди.

Туманда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари асосида яратилаётган янги иш ўринларига Тошкент шаҳридаги "Ишга марҳамат"  мономаркази ҳамда касбга ўқитиш марказлари битирувчиларини ҳоким ёрдамчилари,  ёшлар етакчилари ва хотин~қизлар фаоллари билан ҳамкорликда ишга жойлаштириш чора-тадбирлари кўрилмоқда. 

Хабарингиз бор, Ҳурматли Президентимизнинг ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарорига асосан, туманимизда 51 нафар ҳоким ёрдамчилари фаолият юритмоқда. Уларнинг тавсиясига асосан 6 ой давомида 360 нафар фуқароларни қайта касбга ўқитишга йўналтирилган. Бугунги кунда 21 нафар битирувчилар ҳоким ёрдамчилари билан ҳамкорликда доимий даромадга эга бўлиш учун ишга жойлаштирилди, 98 нафар фуқарога эса субсидия бериш орқали ўзини~ўзи банд қилишга эришилди.