Айни шу ойлик доирасида Чилонзор тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ташаббуси билан Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида ёшларни касб-ҳунарга ўкитиш ва малакасни ошириш орқали бандлигини таьминлаш максадида мактабни битириб, хозирда ишсиз бўлган ёшларнинг Яшнобод туманида жойлашган “Ишга_марҳамат” Мономарказига саёҳат ташкил этилиб, Мономарказ фаолияти билан таништириш жараёнида хозирги кунда талаб юқори бўлган қурилиш, маиший хизмат, техник-муҳандислик каби соҳалар бўйича жами 22 та касб-ҳунар ўқув курслари фаолияти билан яқиндан таништирилди.
Саёҳат сўнгида қисқа муддатли курсларда ўқиш истагини билдирган фуқаролар рўйхати шакллантирилди.