Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Миллий вакансиялар базасининг янги таҳрири ишга тушди

error

2022-07-29

1-қадам. Миллий вакансиялар базасининг ish.mehnat.uz сайтида “Кириш” гиперматни босинг.

  2-қадам. Ягона индентификация тизимидан Давлат солиқ органлари томонидан олинган Электрон рақамли имзо (ЭРИ) орқали сайтга киришингиз лозим бўлади.

 3-қадам. “Бўш иш ўринлари ҳисоботи” гиперматни босинг.

 4-қадам. Бўш иш ўринлари ҳақида маълумот юбориш учун Сиз Ягона миллий меҳнат тизими (my.mehnat.uz) га ўтишингиз керак бўлади.

 5-қадам. Ягона миллий меҳнат тизими (my.mehnat.uz) орқали Ягона индентификация тизимидан Давлат солиқ органлари томонидан олинган Электрон рақамли имзо (ЭРИ) орқали сайтга киришингиз лозим бўлади.

 6-қадам. Ягона миллий меҳнат тизими (my.mehnat.uz) сайтида “Ташкилот кабинети” гиперматни босинг.

 7-қадам. Ташкилот кабинети менюсида бўш иш ўринларини гиперматни орқали “Бўш иш ўринларини бўйича ҳисобот юбориш”  босинг.

 8-қадам. Бўш иш ўринлари бўйича ҳисобот юбориш гиперматни босиш орқали ташкилотингизда мавжуд бўш иш ўринлари маълумотларини хисобот шаклига юклаб олади. Ундан сўнг “Ҳисобот юбориш” гиперматни босишингиз лозим бўлади.

 9-қадам. Агар Сизда “Ҳисобот юбориш” гиперматни босганингизда “Бўш иш ўринлари тўғрисидаги ҳисоботни юбориш учун, мажбурий қаторларни тўлдиринг” дейилган ёзув чиқса ҳисоботингизни қайтадан кўриб чиқиб, қизил фондаги маълумотни тўлдиришингиз лозим бўлади.

 10-қадам. Тўлдирилиши лозим бўлган маълумотлар “Бўш иш ўринлари” менюсида кўрсатилади.

 11-қадам. Мажбурий қаторларни тўлдирганиздан сўнг “Сақлаш ва чоп этиш” тугмасини босинг.

 12-қадам. “Ҳисобот шакли”да маълумотлар киритилгандан сўнг, ҳисоботни юбориш ташкилотингиз жойлашган манзили бўйича туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (АБКМ)ни танланг ва юборишни босинг.    

13-қадам. Ҳурматли фойдаланувчи “Бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумот”ни юбориш юзасидан САВОЛИНГИЗ бўлса ташкилотингиз жойлашган манзил бўйича Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (АБКМ)га мурожаат қилишингиз ёки Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг CALL марказ  (0371) 200 06 00 га қўнғироқ қилишингиз мумкин.