Унда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Тошкент шаҳар филиали раҳбари Ҳамза Абдуллаев, Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаси масъул ходими Шерзодбек Шодмонов ва туман АБКМ директори Фарруҳ Элмуродов фуқаролар билан юзма-юз мулоқот ўтказишди.
Сайёр қабул давомида чет давлатларда ишлаш истагида бўлган фуқароларга бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди, ҳозирги кунда чет элдаги фуқароларнинг оила аъзолари билан суҳбат ўтказилиб, субсидия ва моддий ёрдам ҳақида ҳам атрофлича маълумотлар берилди.
Сайёр қабул якунида фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга масъуллардан жавоб олишди.