Янгиликлар
Янгиликлар
2026-04-24
Телеграм ижтимоий тармоғидаги “ХАЛҚ НАЗОРАТИ” телеграм каналида эълон қилинган мақола[1]даги ҳолатлар бўйича қуйидагилар маълум қилинади.
Тошкент шаҳар прокуратураси ташаббускорлигида Чилонзор туманидаги “Бешқўрғон” ва “Тирсакобод” МФЙларда, Олмазор туманидаги “Мискин” МФЙ ва Бектемир туманидаги “Нурафшон” ва “Олтинтопган” МФЙларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги «2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1-сон қарори ҳамда яширин иқтисодиётга қарши курашиш соҳасидаги белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан ўрганиш ташкил этилган.
Шу муносабат билан Чилонзор туман прокуратурасининг 21.04.2026 йилдаги 10.1/14-26-сонли, Бектемир туман прокуратурасининг 17.04.2026 йилдаги 10.1/1-26-сонли ҳамда Олмазор туман прокуратурасининг 16.04.2026 йилдаги 10.1/1-26-сонли хатларига асосан Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармасининг тегишли буйруқлари қабул қилиниб, ўтказилаётган ўрганишга ва ташкил этилган ишчи гуруҳларга қуйидаги ходимлар жалб этилган.
Олмазор тумани бўйича – Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари Каримов Сухроб, Мамуров Эркин, Хакимзода Мирза-Акмал, Мухаммадиев Жавлон;
Бектемир тумани бўйича – Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари Норқобилов Алишер, Болтаев Зафаржон, Ниязов Шухратжон, Эшов Бахтиёр;
Чилонзор тумани бўйича - Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари Тураев Шовкат, Баходиров Хусен, Алалев Фарруҳ, Хусанов Эркин ҳамда Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича Давлат техник инспекторлари Кадиров Равшонбек, Расулов Акбар, Набийев Отажон ва Абдуллайев Шохбозлар ажратилган.