Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

#Matbuot_anjumani

error

2026-03-12

2025 йилда меҳнат бозорида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 5,4 млн аҳоли даромадли меҳнат билан таъминланди:

- шундан 1,3 млн нафари доимий ишга жойлаштирилди, 2,1 млн нафари тадбиркорликка жалб қилинди.

☑️Кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш мақсадида 134 трлн сўм кредит маблағлари ажратилди.

☑️“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида 761 мингта оиланинг (3,2 млн аҳоли) имкониятлари ва эҳтиёжлари ўрганилиб, улар учун “индивидуал режалар” ишлаб чиқилди.

☑️Ушбу режалар асосида 523 мингта камбағал оила (2,3 млн аҳоли) даромадини оширишга қаратилган хизматлар билан қамраб олинди.

☑️Камбағал оилаларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2,2 трлн сўм кредит ажратилди ва 265 млрд сўм маблағлар молиявий кўмак сифатида берилди.

☑️Шунингдек, маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари ташаббуси билан 410 мингга яқин микролойиҳалар ишга туширилиб, 840 минг нафар аҳолининг даромади оширилди.