Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Korrupsiyaga qarshi kurashish

error

2026-03-06

Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қабул қилинган норматив ҳужжатлар ходимларнинг ҳаёти ҳамда соғлиғини ҳимоя қилишга қаратилган.

❗️Бироқ айрим ҳолатларда коррупция омили ушбу тизимнинг самарадорлигига жиддий путур етказмоқда.

⚠️ Коррупция нимага олиб келади?

🟡 Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган объектларнинг фойдаланишга топширилиши;

🟡 Сифатсиз қурилиш материаллари ва жиҳозлардан фойдаланиш;

🟡 Мажбурий экспертиза ва техник кўрикларнинг “қоғозда” ўтказилиши;

🟡 Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш ва йўриқномаларнинг юзаки ташкил этилиши;

🟡 Назорат органлари томонидан қонунбузарликларга кўз юмилиши.

🚨 Натижада, ишлаб чиқариш жараёнида техник носозликлар, портлашлар, ёнғинлар, қулашлар ва бошқа фавқулодда ҳолатлар юзага келади.

❗️ Энг ачинарлиси, бунинг оқибатида инсон ҳаёти хавф остида қолади ёки йўқотилади.

💰 Коррупция – бу бевосита хавфсизликка таҳдид.

👥 Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳар қандай ноқонуний келишув, пора ёки манфаатлар тўқнашуви:

🟢 хавфли иш шароитларининг сақланиб қолишига,

🟢 бахтсиз ҳодисаларнинг кўпайишига,

🟢 касб касалликларининг ортишига,

🟢 жамиятда ишончнинг пасайишига сабаб бўлади.

🧠 Хулоса

🟡Меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар кўпинча тасодиф эмас, балки эътиборсизлик ва масъулиятсизлик оқибатидир.

�Коррупция эса ана шу масъулиятсизликни тизимли муаммога айлантиради.

✅ Коррупцияга муросасиз муносабат – хавфсиз меҳнат муҳитининг энг муҳим шартидир.