Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш муҳим вазифа

error

2022-07-05

Унда Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари - Оила ва хотин-қизларни қўллаб қувватлаш бошқармаси бошлиғи Нодира Умарова, Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаси бошлиғи Муроджон Исабаев, туман ҳокимликларининг ўринбосарлари, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбарлари, давлат ва нодавлат ўқув маркази раҳбарлари иштирок этди.


Тадбирда сўзга чиққанлар, Тошкент шаҳрида ишсиз, касб-ҳунарсиз, “Аёллар дафтари”да турган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, ўзларига мос иш ўрни яратиш, субсидиялар ажратиш юзасидан қилинаётган ишлар ҳақида сўз юритишди.

Шунингдек, “Аҳоли бандлигига кўмаклашиш ойлиги” давомида ҳамкор ташкилотларбилан биргаликда тизимли иш олиб бориб, Тошкент шаҳридаги ишсиз, касб-ҳунарсиз хотин-қизларни ўқитиб, уларни бугунги кунда мавжуд 79 025 та бўш иш ўрнига жойлаштиришга келишиб олинди.

Бу каби тадбирлар ҳали давом этади.