Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

#Ramazon

error

2026-03-02

Тошкент шаҳрида муборак Рамазон ойини муносиб ўтказиш, эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш ҳамда хайрия ишларини тизимли ташкил этиш юзасидан йиғилиш ўтказилди.

🇺🇿Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Рамазон ойини муносиб ўтказиш ва эҳтиёжманд аҳолини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қарорлари мазмун-моҳиятига алоҳида тўхталиб ўтилди. Белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, маблағларнинг мақсадли йўналтирилиши, шаффофлик ва адолат тамойилларига қатъий амал қилиш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.

Хусусан:

— ижтимоий реестр асосида эҳтиёжманд оилаларни аниқлаш ва рўйхатларни қайта кўриб чиқиш;

— давлат таъминотидаги ва кам таъминланган оилаларга манзилли молиявий ёрдамларни ўз вақтида етказиш;

— бемор фуқароларни навбатсиз қабул қилиш ва даволаш ишларини ташкил этиш;

— маҳаллаларда кам таъминланган оилалар хонадонларида ифторлик тадбирларини ўтказиш ва диний-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш;

— ҳомийлар кўмагида кўрсатилаётган ёрдамларни манзилли ва шаффоф тарзда етказиш;

— ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, боқувчисини йўқотган фуқаролар ҳамда ижтимоий муассасаларга моддий кўмакни кучайтириш.

🧑‍💻Шунингдек, хавфсизликни таъминлаш, реестр маълумотларининг қонунийлиги ва холислигини ўрганиш ҳамда барча жараёнларни оммавий ахборот воситалари орқали таъсирчан ёритиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

🌙Рамазон ойи давомида аҳолига яқин бўлиш, меҳр-оқибат ва бағрикенглик тамойилларини мустаҳкамлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш устувор йўналиш сифатида белгиланди.

⏩Ишлар тизимли равишда давом этмоқда.