Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

🔝 Энг фаол ҳоким ёрдамчилари ТОП-100 рейтинги

error

2026-02-27

2025 йилда “Маҳалла еттилиги” билан ҳамкорликда аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадини оширишга кўмаклашиш ва камбағалликни қисқартиришда юқори натижага эришган ҳоким ёрдамчиларининг ТОП-100 рейтинги аниқланди.

Рейтинг қуйидаги кўрсаткичлар бўйича шакллантирилди:

1️⃣Ишсиз фуқароларни доимий ишга жойлаштириш;

2️⃣Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ижроси;

3️⃣Касб-ҳунар ва тадбиркорлик бўйича ўқишга йўналтириш;

4️⃣Микролойиҳаларни ташкил этиш йўналишлари.

5️⃣“Ижтимоий реестр”га киритилган оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режа ижроси;

Ҳурматли ҳоким ёрдамчилари!

Энг фаол ҳоким ёрдамчиси сифатида кейинги ТОП-100 рейтингдан жой олиш имкониятини бой берманг!

Ушбу рейтинг натижалари ҳар чоракда янгиланиб борилади.

❗️Эслатма:

Айни пайтда республика бўйича 9 минг нафарга яқин ҳоким ёрдамчиси фаолият юритмоқда.

Агар сизда 👉 ушбу йўналишлар (https://t.me/mehnatvazirligi/19329)bo‘yicha кўмак зарур бўлса, маҳаллангиздаги ҳоким ёрдамчисига мурожаат қилинг.