Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

#Mehnat_kodeksi

error

2026-02-25

Меҳнат кодексининг 188-модда (https://lex.uz/ru/docs/-6257288)siga кўра агар ходимнинг ҳар кунги иш вақти (сменаси) камида ярми тунги вақтга (22:00–06:00) тўғри келса, унинг тунги иш вақти 1 соатга қисқартирилиши, лекин иш ҳақи тўлиқ тўланиши керак.

⚙️ MISOL

Сменали иш вақти 12 соат, шундан 8 соати тунги вақтга тўғри келса, ушбу ходим тунда 7 соат ишлаши керак.

❗️ Ушбу қонун талабига риоя этилмаса, қисқартирилмаган иш соати иш вақтидан ташқари иш сифатида баҳоланиши, раҳбар маъмурий жавобгарликка тортилиши ва қўшимча тўловлар (пуллик компенсация билан) ундириб олиниши мумкин.

Иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги белгиланган ходимларга ва тунги вақтда ишлашга махсус қабул қилинган ходимларга юқоридаги қисқариш тегишли эмас.

🚧 Тунги вақтдаги ишга доир меҳнат хавфсизлиги бўйича тавсиялар

Тунги сменада ишлаш нафақат ҳуқуқий жиҳатдан, балки меҳнат хавфсизлиги бўйич алоҳида ёндашувни талаб қилади. Чунки чарчоқ, эътибор пасайиши ва биологик ритм бузилиши бахтсиз ҳодисалар хавфини оширади.

1️⃣ Иш жараёнини тўғри ташкил этиш

🔵Тунги сменани имкон қадар 8 соатдан оширмаслик.

🔵Кетма-кет тунги сменалар сонини чеклаш.

🔵Дам олиш вақти (микротанаффуслар)ни мажбурий жорий этиш.

2️⃣Ёритиш ва иш муҳити

🔵Иш жойлари меъёрий даражада сунъий ёритилган бўлиши шарт.

🔵Фавқулодда ёритиш тизими ишчи (шай) ҳолатида бўлиши керак.

🔵Шовқин ва зарарли омиллар назорат остида бўлиши зарур.

3️⃣Тиббий назорат

🔵Тунги сменада ишловчиларни даврий тиббий кўрикдан ўтказиш.

🔵Юрак-қон томир, асаб тизими касалликлари бор ходимларга тунги ишни чеклаш.

4️⃣Хавфли ишлар учун қўшимча чоралар

🔵Юқори хавфли ишларда икки кишилик назорат тизимини жорий этиш.

🔵Спиртли ичимлик ва психотроп моддаларга текширувни кучайтириш.

🔵Ҳимоя воситаларидан мажбурий фойдаланиш.

5️⃣ Йўл-йўриқ ва Ўқитишлар

🔵Тунги смена ходимлари учун алоҳида йўл-йўриқ ўтказиш.

🔵Чарчоқни бошқариш ва стрессни камайтириш бўйича тушунтиришлар бериш.

📣 Тунги вақтдаги иш – бу нафақат қўшимча тўлов, балки юқори масъулият ва хавфсизлик чораларини кучайтиришни талаб қиладиган меҳнат тури ҳисобланади.