Янгиликлар
Янгиликлар
2026-02-16
Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси ташаббуси билан кам таъминланган оилалар реестрига киритилган фуқаролар бандлигини таъминлаш ҳамда уларни тадбиркорликка жалб этиш йўналишида самарали фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчиларини аниқлаш мақсадида эълон қилинган “Энг фаол ҳоким ёрдамчиси – 2025” танловининг 1-босқичи якунланди.
🏆 Танлов натижаларига кўра:
🥈 Тошкент шаҳри, Олмазор тумани “Қуёш” маҳалласида ҳоким ёрдамчиси Наргиза Ахмедова Республика бўйича фахрли 2-ўринни қўлга киритди.
👏 Шунингдек, Юнусобод тумани “Собиробод” маҳалласида ҳоким ёрдамчиси Шавкатжон Қурбанбаев ҳам танлов иштирокчиси сифатида муносиб тақдирланди.
Уларнинг камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги самарали фаолияти алоҳида эътирофга лойиқ.
🌟 Ҳоким ёрдамчиларига танловнинг кейинги босқичларида омад ва муваффақиятлар тилаймиз!