Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонуннинг 16-моддасига мувофиқ

error

2026-02-16

Бу соҳа учун маблағлар республика ва маҳаллий бюджетларда алоҳида қайд билан ажратилиши шарт. Ушбу маблағлар бошқарув, назорат ва текширув тизимлари фаолияти, илмий-тадқиқот ишлари ҳамда давлат дастурларини амалга оширишга хизмат қилади.

Амалда эса аксарият ҳолатларда мазкур талабларга етарлича риоя этилмаётгани кузатилади. “Бюджетга юклама” ёки “самарасиз харажат” деган қарашлар қонун нормасини четлаб ўтишга асос бўла олмайди.

Меҳнатни муҳофаза қилишга сарфланган ҳар бир сўм — бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, инсон ҳаёти ва асрашга қаратилган сармоядир. Бу харажат эмас, ижтимоий ва иқтисодий барқарорликка қўшилган ҳиссадир.

Қонун нормаси муҳокама учун эмас, ижро учун қабул қилинади. Унинг сўзсиз ва тўлиқ бажарилиши — барча мутасадди ташкилотлар мажбурияти.