Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқнома - ҳамма учун мажбурийми?

error

2026-02-12

#ВМҚ_819

🔗 Ҳукуматнинг 2025 йил 24-декабрдаги 819-сонли қарори (https://lex.uz/uz/pdfs/-7942768)ga мувофиқ, ходимлар сони 20 нафаргача ҳамда касбий таваккалчилик даражаси 4-тоифагача бўлган тадбиркорлик субъектларида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқнома ишлаб чиқиш талаб этилмайди.

❗️Лекин бу дегани меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари умуман қўлланилмайди дегани эмас.

Ушбу тадбиркорлик субъектлари ҳам меҳнат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиши, санитария ва гигиена талабларини таъминлаши, ходимлар ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш чораларини кўриши шарт.

Фақат бу ишлар алоҳида ички йўриқнома ишлаб чиқмасдан, тўғридан-тўғри қонунчиликда белгиланган нормалар асосида амалга оширилади.

⚙️ Масалан, 15 нафар ходими бор кичик офис ёки савдо дўкони юқори хавфли иш турларини бажармаса, у ҳолда меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномаларни ишлаб чиқиш мажбурияти йўқ.

❗️Лекин электр хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, иш жойидаги тартиб-қоидаларга риоя қилиш шарт.

⚠️ Муҳим эслатма!

Агар ходимлар сони 20 нафардан кўп бўлса, касбий таваккалчилик даражаси 4-тоифа ва ундан юқаори бўлса, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш мажбурий ҳисобланади.



🔔 Мақсад ходимлари сони кам ҳамда кичик ва паст хавфли тадбиркорларга енгиллик бериш