Янгиликлар
Янгиликлар
2026-02-05
Меҳнат кодексининг 145-моддасига (https://lex.uz/ru/docs/-6257288#-6261003) асосан, ишлаб чиқариш зарурияти ёки бекор туриб қолиш ҳолатида иш берувчи ходимни меҳнат шартномасида кўрсатилмаган бошқа ишга, соғлиғига зарар етказмайдиган ҳолатда, розилигисиз вақтинча ўтказишга ҳақли.
❗️Агар иш пастроқ малака талаб қилса — фақат ходимнинг ёзма розилиги билан ўтказилади.
Бундан мақсад:
🔹 Ишни тўхтатиб қўймаслик.
🔹 Авария, фавқулодда вазият, табиий офат оқибатларини бартараф этиш.
🔹 Вақтинча йўқ ходим ўрнини тўлдириш.
Вақтинча бошқа ишга ўтказилган даврда ходимга камида аввалги ўртача иш ҳақи тўланади.
🔹 Бундай ўтказиш муддати йилига 60 календарь кундан ошмаслиги керак.
🔹 Шартлар жамоа шартномасида ёки касаба уюшмаси билан келишилган ҳолда белгиланади.
Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг