Янгиликлар
Янгиликлар
2026-02-04
Яшнобод тумани аҳолиси учун бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтмоқда
💼 Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Яшнобод тумани ҳокимлиги ҳамда туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамкорлигида Яшнобод тумани аҳолиси бандлигини таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Мазкур ярмарка доирасида ишсиз фуқаролар, меҳнат миграциясидан қайтган шахслар, меҳнат бозорига илк бор кириб келаётган битирувчи ёшлар, шунингдек “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар рўйхатида турган туман аҳолиси учун ишга жойлашишда қулай имкониятлар яратилди.
📈 Шунингдек, ярмаркада тижорат банклари томонидан тадбиркорликни йўлга қўйиш, ўзини ўзи банд қилиш ва ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар, субсидиялар ҳамда молиявий кўмак олиш имкониятлари юзасидан батафсил маълумотлар берилмоқда.
📌 Яшнобод тумани ҳудудида истиқомат қилувчи барча иш излаётган фуқароларни, айниқса ёшлар, хотин-қизлар ҳамда меҳнат миграциясидан қайтган шахсларни меҳнат ярмаркасида фаол иштирок этишга таклиф этамиз.





