Янгиликлар
Янгиликлар
2026-01-26
💭 Агар ходим иш вақтида жароҳат олса ёки касб касаллигига чалинса, у аввалги ишини қанчалик даражада бажара олишини йўқотгани аниқланади. Шу ҳолат касбий меҳнат лаёқати йўқотилиши деб аталади.
🟢 Бу даража 5 фоиздан 100 фоизгача белгиланади.
🟢 Бунда ходимнинг:
🟢аввалги касбий билими ва тажрибаси,
🟢ишни аввалгидек ҳажмда бажара олиш-олмаслиги,
🟢меҳнатни оғирлигининг камайгани,
🟢махсус ёки енгиллаштирилган иш шароитларида ишлай олиши
ҳисобга олинади.
❗️Агар жароҳат ёки касб касаллиги такроран юз берса, барча касалликлар бўйича ҳисоблаб чиқилса ҳам, умумий йўқотиш 100 фоиздан ошмайди.
ШУНИНГДЕК:
🟢ҳар бир касаллик алоҳида баҳоланади;
�реабилитация (даволаниш, қайта тайёрлаш) натижалари инобатга олинади;
🟢инсоннинг аввалги касбда ишлаш имконияти асос қилиб олинади.
❗️Агар янги касаллик иш билан боғлиқ бўлмаса, ногиронлик сабаби
“умумий касаллик” деб белгиланади.
❗️Агар даволаниш ва реабилитация натижасида аҳвол яхшиланса:
🟡 ногиронлик гуруҳи енгиллашиши мумкин,
🟡 лекин сабаб (меҳнатда майиб бўлиш ёки касб касаллиги) ўзгармайди.
✍️ Саволларингиз борми? ИЗОҲЛАР (https://t.me/mehnat_xavfsizligi11)da қолдиринг — албатта жавоб берамиз.