Янгиликлар
Янгиликлар
2026-01-22
Жорий йилнинг 19 январь куни Telegram каналарида Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган “Телеминорада ишчилар оч-наҳор ишлатилмоқда” сарлавҳаси остида мақола кенг омма эътиборига ҳавола қилинган, мақолага кўра 4-сонли монтаж бошқармасига қарашли қарийб 100 нафар ишчи оғир шароитда ишлаётгани, ташкилот раҳбари ходимларни мажбурий меҳнатга жалб қилаётганлиги баён қилинган.
Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида" ги қонунининг 7-моддасига мувофиқ ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида шу йилнинг 20 январь кунида ташкилот раҳбаридан ижтимоий тармоқдаги ҳолат юзасидан асосли ҳужжатларни тақдим қилган ҳолда тушунтириш бериши сўралди.
Ташкилот раҳбари маълум қилишича 4-сонли монтаж бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрь кунидаги 598-сонли қарорини ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон телеминораси яқинидаги ҳудудида кабелларни ётқизиш ишларини олиб бораётганлигини, ходим томонидан 2026 йил 19 январь куни раҳбарининг номига 2026 йил 17 ва 18 январь кунлари ноқулай об-ҳаво шароитлари туфайли (қор ёққанлиги сабабли) кабель ётқизишни имкони йўқолганлиги ва шу сабабдан ишнинг унумдорлигини ошириш мақсадида 2026 йилнинг 19 январь кунида кабель ётқизишга жалб қилинган ходимларни уларнинг розилигига кўра 2 соат вақтга иш вақтидан ташқари ишга жалб қилиниши ва 2 соат иш учун икки ҳисса ҳақ тўлаш шарти сақланиб қолиниши бўйича киритган билдиргиси ташкилот раҳбари томонидан қонунчилик талабига риоя қилинган ҳолда розилик билдирилганлиги, 2026 йил 19 январь куни №-40А-сонли буйруққа мувофиқ, 67-нафар ходимни иш вақтидан ташқари 2 соат мобайнида ишлатишга ҳамда иш вақтидан ташқари ишлаган 2 соат учун икки ҳисса ҳақ тўланиши белгиланган.
Шунингдек, ташкилот раҳбарининг ўз тушунтиришида ходимларга ушбу вақт мобайнида 4 маҳал иссиқ овқат билан таъминланганлиги, кофе, иссиқ чой мунтазам равишда ходимларга етказиб турилганлигини билдириб ўтган.
Юқорида зикр этилган ҳолатлар жорий йилнинг 19 январь куни Ўзбекистон телеминораси яқинида кабель ётқизишга жалб қилинган ходимларнинг тушунтириш хатлари билан тасдиқланган.