Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Korrupsiyaga qarshi kurashish

error

2026-01-22

Коррупцияга қарши курашиш – устувор вазифа

Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармасининг 2025 йил 6 январдаги 1/10-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида 2026 йил 15 январь куни Олмазор, Шайхонтоҳур, Учтепа ва Чилонзор туманларида раҳбар ва ходимлар иштирокида профилактик тушунтириш ишлари ҳамда коррупцияга қарши курашиш доирасида давра суҳбатлари ва учрашувлар ташкил этилди.

🗣 Тадбирлар давомида Бошқарманинг коррупцияга қарши курашиш бўйича бош мутахассиси А. Акрамходжаев томонидан манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, хизмат фаолиятидаги чекловлар ҳамда коррупсиявий хавф-хатарлар юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.

⚖️ Шунингдек, амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш, қонунбузарлик ва коррупцияга оид ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича ходимларнинг ҳуқуқий онги ва масъулиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

✅ Коррупцияга қарши муросасиз муносабат — тизимда очиқлик ва ҳалолликни таъминлашнинг муҳим омилидир.