Янгиликлар
Янгиликлар
2026-01-20
Тошкент шаҳри Миробод тумани Шаҳрисабз кўчаси 8-уй манзилида жойлашган кўп тармоқли тиббиёт комплекси қурилишида иш ҳақлари тўланмаганлиги юзасидан мурожаат Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш давомида мазкур қурилиш объекти буюртмачи — Tashkent International Medical Center МЧЖ ҳамда бош пудратчи — Enter Engineering PTE LTD томонидан амалга оширилаётгани аниқланди.
Маълум бўлишича, ушбу қурилиш объектида меҳнат фаолиятини олиб борган 24 нафар фуқарога жами 843 миллион сўм миқдорида иш ҳақи тўланмаган. Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар манфаатини ҳимоя қилиш мақсадида судларга тегишли даъво аризалари киритилди.
Шунингдек, иш ҳақларининг ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши, шунингдек меҳнат қонунчилиги талабларига риоя этилиши масалалари бўйича Tashkent International Medical Center МЧЖга нисбатан белгиланган тартибда текширув тайинланди.
Ўрганиш натижалари ва кўрилган чоралар бўйича қўшимча ахборот белгиланган тартибда маълум қилинади.