Янгиликлар
Янгиликлар
2026-01-19
Коррупцияга қарши курашиш – устувор вазифа
Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармасининг 2025 йил 6 январдаги 1/10-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, 2026 йил 14 январь куни Миробод, Мирзо Улуғбек, Юнусобод ва Яшнобод туманларида раҳбар ва ходимлар иштирокида профилактик (тушунтириш) ишлари, давра суҳбатлари ҳамда учрашувлар ташкил этилди.
Тадбирлар давомида Бошқарманинг коррупцияга қарши курашиш бўйича бош мутахассиси А.Акрамходжаев томонидан:
• Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги Қонуннинг 7- ва 8-моддаларида белгиланган талаблар;
• Давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги Қонунда назарда тутилган давлат фуқаролик хизматчисининг мажбуриятлари, чекловлари ва хизматни тугатиш асослари;
• Рақобат тўғрисидаги Қонун талаблари юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, ходимларга меҳнат фаолиятини меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ташкил этиш, коррупсиявий хавф-хатарлар ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, қонунбузилиш ва коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик бўйича огоҳлик ва профилактик тушунтиришлар бериб ўтилди.
✅ Ҳалоллик, шаффофлик ва қонунийлик – самарали фаолият гарови!



