Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Korrupsiyaga qarshi kurashish

error

2026-01-15

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ ПРОФИЛАКТИК ИШЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармасининг 2025 йил 6 январдаги “Тизимда коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини таъминлаш ҳамда ходимларнинг эҳтимолий (ёки мавжуд) манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларациясини тақдим этиш тўғрисида”ги 1/10-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида 2026 йил 13 январь куни Бектемир, Янги Ҳаёт ва Сергели туманларида раҳбар ва ходимлар иштирокида профилактик (тушунтириш) ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур тадбирлар доирасида коррупцияга қарши курашиш йўналишида давра суҳбатлари ҳамда учрашувлар ташкил этилмоқда.

Бошқарманинг коррупцияга қарши курашиш бўйича бош мутахассиси А. Акрамходжаев томонидан:

• Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги Қонуннинг 7 ва 8-моддаларида белгиланган талаблар,

• Давлат фуқаролик хизматчисининг мажбуриятлари, фаолиятига оид чекловлар ҳамда хизматни тугатиш асослари,

• Шунингдек, Рақобат тўғрисидаги қонун нормалари юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, ходимларга меҳнат фаолиятини амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ташкил этиш, коррупсиявий хавф-хатарлар ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, қонунбузилиш ҳамда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик бўйича огоҳлик ва профилактик тавсиялар берилди.

✅ Коррупцияга қарши муросасиз муносабат — тизимда очиқлик ва ҳалолликни таъминлашнинг муҳим омилидир.