Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Ходим қуйидаги ҳуқуқларга эга:

error

2026-01-14

🔹меҳнат шартномасида шартлашилган иш билан иш берувчи томонидан таъминланиш;

🔹меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мос келадиган иш жойига эга бўлиш;

🔹ўз малакасига, меҳнатнинг мураккаблигига, бажарилган ишнинг миқдори ва сифатига мувофиқ ўз вақтида ҳамда тўлиқ ҳажмда иш ҳақи олиш;

🔹иш вақти давомийлигининг чегарасини, айрим касблардаги ва тоифалардаги ходимлар учун қисқартирилган иш вақтини белгилаш, ҳар ҳафталик дам олиш кунлари, ишланмайдиган байрам кунлари, шунингдек йиллик меҳнат таътиллари бериш орқали таъминланадиган дам олиш;

🔹ўз меҳнат ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш учун касаба уюшмаларига ва бошқа ташкилотларга бирлашиш;

🔹ўз меҳнат ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини қонун билан тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилиш;

Батафсил (https://lex.uz/ru/docs/-6257288#-6257916)