Янгиликлар
Янгиликлар
2026-01-08
Хизмат йиғилиши бўлиб ўтди
2026 йил 8 январь куни Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармасида кун тартибига мувофиқ хизмат йиғилиши ўтказилди.
Йиғилиш давомида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:
1️⃣ Тизимда коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини таъминлаш, шунингдек, ходимларнинг эҳтимолий ёки мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларациясини тақдим этиш бўйича Бошқарманинг 2025 йил 6 январдаги 1/10-сонли буйруғи ижросини таъминлаш масаласи;
2️⃣ Жойларда Манфаатлар тўқнашуви, Давлат фуқаролик хизмати ҳамда Рақобат тўғрисидаги қонунларда белгиланган талабларга риоя этилишини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар;
3️⃣ Олмазор туман прокуратурасининг 9/4-586190-25-сонли тақдимномаси асосида ўтказилган хизмат текшируви натижалари юзасидан муҳокама.
🔹 Йиғилиш якунида масъул ижрочиларга тегишли топшириқлар берилиб, белгиланган вазифалар ижроси қатъий назоратга олиниши таъкидланди.

