Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

#Mehnat_huquqi

error

2025-12-15

Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим билан ҳисоб-китоб қилиниши керак.

💰Ҳисоб-китоб ходимга:

🔝охиригача олинмаган иш ҳақини;

🔝ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсацияларни;

🔝агар меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида бошқа тўловларни тўлаш назарда тутилган бўлса, ушбу тўловларни тўлашни ўз ичига олади.

🗃Иш берувчи томонидан ходимга тегишли бўлган барча суммаларни тўлаш ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда амалга оширилади.

Агар ходим меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ишламаган бўлса, тегишли суммалар ҳисоб-китоб қилиш тўғрисида ходим томонидан талаб қўйилганидан кейин уч кундан кечиктирмай тўланиши керак.

👉 Батафсил (https://lex.uz/docs/6257288#6261723)