Янгиликлар
Янгиликлар
2025-12-04
Бошқарув самарадорлиги агентлигининг Тошкент шаҳар филиали ташаббуси ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамкорлигида “Конституция – адолат тантанаси” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда давлат фуқаролик хизматчилари, “Салоҳиятли ва истиқболли кадрлар захираси”га тавсия этилган номзодлар, профессор-ўқитувчилар ҳамда битирувчи талабалар иштирок этди.
Тадбирни ТДИУ проректори, и.ф.д. Камила Каримова очиб бериб, Конституциянинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий барқарорликни таъминлашдаги юксак ўрни ҳақида сўз юритди.
📚 Маърузалар давомида Конституциянинг замонавий мазмуни ва аҳамияти ёритилди:
— Конституциявий суд судьяси Жанагул Балкибаэва — “Конституция – давлат хизматида қонун устуворлигини таъминловчи муҳим ҳужжат”;
— Конституциявий суд судьяси Каромат Давлетова — “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси: аҳамияти, ривожланиши ва замонавий ислоҳотлар”;
— Конституциявий суд судьяси Акмал Раҳмонов — “Конституция — давлатнинг асосий қонуний ҳужжати”;
— Бошқарув самарадорлиги агентлигининг Истиқболли кадрлар селекцияси бошқармаси бошлиғи Фарангиз Авазбекова — “Давлат фуқаролик хизматига кириш ва хизмат ўташнинг конституциявий-ҳуқуқий кафолатлари” мавзуларида маърузалар қилишди.
💬 Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича Конституциявий суд вакиллари ва мутахассисларидан батафсил жавоб олдилар.



