Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Korrupsiyaga qarshi kurashish

error

2025-12-03

Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармасида ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ!

📣Ҳурматли фуқаролар!

“9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси ҳамда туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларида жамоатчилик билан очиқ мулоқотни кучайтириш мақсадида Очиқ эшиклар куни ўтказилади.

🗓Сана: 4 декабрь

🕘 Вақти: 10:30

📍Манзил: Республика касбий кўникмалар маркази

✅Тадбирда:

▫️ Коррупцияга қарши курашиш агентлиги,

▫️ Тошкент шаҳар прокуратураси,

▫️ Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг масъул ходимлари иштирокида тадбир ўтказилади.

Шунингдек, бошқарма фаолиятига қизиққан барча фуқаролар, ОАВ ва блогерларни тадбирда фаол қатнашишга таклиф қиламиз.

✅Тадбир доирасида:

◀️ Коррупциянинг салбий оқибатлари ва унга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берилади;

◀️Бошқарма фаолияти ва кўрсатилаётган хизматларда шаффофликни таъминлаш борасидаги ахборот тақдим этилади;

◀️Иштирокчиларнинг саволларига батафсил жавоблар берилади;

◀️Мурожаат ва таклифлар бевосита масъулларга етказилади.

Коррупцияни биргаликда енгамиз!