Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Korrupsiyaga qarshi kurashish

error

2025-11-26

Юнусобод туманида коррупцияга қарши давра суҳбати ўтказилди

Жорий йилнинг 26 ноябрь куни Бошқарманинг Коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат тузилмаси бош мутахассиси А. Акрамходжаев ҳамда Бош юрисконсульт С. Қодиров Юнусобод туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ходимлари ҳамда туман ҳокими ёрдамчилари билан давра суҳбати ўтказди.

🗓 Тадбир давомида:

• 10 ноябрдан 10 декабргача ўтказилаётган Коррупцияга қарши курашиш ойлиги доирасида “Очиқ эшиклар куни” тадбирлари ҳақида маълумот берилди;

• тизим ходимлари ва ҳоким ёрдамчиларининг меҳнат фаолиятини меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ташкил этиш,

• коррупсиявий хавф-хатарлар ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш,

• қонун бузилишларига йўл қўймаслик бўйича профилактик тушунтиришлар олиб борилди.

💬 Давра суҳбати давомида мавзуга оид савол-жавоблар, фикр ва мулоҳазалар алмашилди. Тадбир ходимлар ҳуқуқий онгини ошириш ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни мустаҳкамлашга хизмат қилди.