Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Маҳаллаларда хатлов жараёнлари бўлиб ўтмоқда

error

2022-07-05

Хабарингиз бор, жорий йилнинг июль-август ойларида Тошкент шаҳрида “Аҳоли бандлигига кўмаклашиш ойлиги” ўтказилмоқда. Шу ойлик муносабати билан Бошқарманинг туманлардаги Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ходимлари иштирокида маҳаллалар кесимида аҳоли ўртасида хатлов ишлари амалга оширилмоқда. 

Хусусан, Пойтахтимизнинг Яшнобод тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан тумандаги 1 сектор маҳаллаларида хатлов жараёнлари олиб борилмоқда. 

Унда фуқаролар билан уйма-уй суҳбатлар ташкил этилиб, ишсиз, касб-ҳунарсиз, банд бўлмаган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитишга йўлланма бериш, ўзларига мос иш ўринлари топишга кўмаклашилмоқда.

Бу каби ишлар Тошкент шаҳрининг барча туманларида бўлиб ўтмоқда.