Янгиликлар
Янгиликлар
2025-11-24
Талабалар ва битирувчилар учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилади
🧑💻Олий таълим муассасалари талабалари ва битирувчилари учун ўз мутахассислиги бўйича муносиб иш ўрни топиш, меҳнат бозорига муваффақиятли кириб бориш, иш берувчилар билан бевосита мулоқот ўрнатиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси, Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси, Савдо-саноат палатаси ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда талабалар ва битирувчилар учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилмоқда.
📍 Тадбир ўтказиладиган жой: Тошкентдаги Сингапур Менежментни Ривожлантириш Институти (https://yandex.uz/maps/-/CLWANUjL)
🕑 Бошланиш вақти: 2025 йил 27 ноябрь, соат 10:00
📝Тадбирда ёшлар иш берувчилар билан юзма-юз суҳбатлашиб, мавжуд бўш иш ўринлари, амалиёт дастурлари ҳақида батафсил маълумот олишлари мумкин.