Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ БЎЙИЧА ДАВРА СУҲБАТИ

error

2025-11-24

Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Бошқарманинг Коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат тузилмаси бош мутахассиси А.Акрамходжаев Сергели ва Янгиҳаёт туманлари Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ходимлари билан давра суҳбати ўтказди.

🔎Давра суҳбатида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:

✔️ 10 ноябрдан 10 декабрга қадар ўтказилаётган Коррупцияга қарши курашиш ойлиги доирасида тизимда “Очиқ эшиклар куни” тадбирларини ташкил этиш масалалари.

✔️ Ходимлар ва ҳоким ёрдамчилари меҳнат фаолиятини меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ташкил этиши бўйича кўрсатмалар.

✔️ Коррупсиявий хавф-хатарларни олдини олиш, манфаатлар тўқнашуви ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик бўйича профилактик тушунтиришлар.

✔️ Қонунийликни мустаҳкамлаш, шаффоф ва ҳалол фаолият тамойилларига қатъий риоя этиш зарурлиги таъкидланди.

💬 Суҳбат давомида ходимлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилди, ўзаро фикр-мулоҳазалар алмашилди, кун тартибидаги масалалар юзасидан муҳокамалар олиб борилди.

�Коррупцияга қарши кураш – барчамизнинг масъулиятимиз!