Янгиликлар
Янгиликлар
2025-11-19
Жорий йилнинг 18 ноябрь куни, Бошқарманинг Коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат тузилмаси бош мутахассиси А.Акрамходжаев томонидан Олмазор тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ходимлари билан давра суҳбати ўтказилди.
🗓Тадбир давомида ходимларга қуйидагилар ҳақида батафсил маълумот берилди:
🔹 10 ноябрь – 10 декабрь саналарида Коррупцияга қарши курашиш ойлиги доирасида “Очиқ эшиклар куни” тадбирлари ўтказилиши;
🔹 Меҳнат фаолиятини меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ташкил этиш зарурияти;
🔹 Коррупсиявий хавф-хатарлар ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш;
🔹 Қонун бузилиши ва коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этмаслик бўйича профилактик огоҳлантиришлар.
💬Суҳбат давомида кун тартибидаги мавзу юзасидан савол-жавоблар бўлиб ўтди, иштирокчилар ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.
➡️Тадбир ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва коррупциянинг олдини олишга қаратилди.

