Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

#Muqaddasdir_vatan_bayroği

error

2025-11-18

18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун

Давлат байроғи миллий мустақиллигимиз ва суверенитетимизнинг тимсолларидан биридир. У миллий ғурур ва ифтихоримиз рамзи сифатида давлат идоралари ва муассасалари, ўқув юртлари, Ўзбекистон аъзо бўлган халқаро ташкилотлар, чет эллардаги элчихона ва доимий ваколатхоналаримиз пештоқида ҳилпираб турибди. Турли байрам тантаналарида, мамлакатимиз аъзолари қатнашаётган халқаро миқёсдаги сиёсий, маданий-маърифий тадбирларда, нуфузли спорт мусобақаларида ҳам давлатимиз байроғи баланд кўтарилади.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигига 34 йил тўлди. Ушбу қутлуғ сана барчага муборак бўлсин!

Мустақил Ўзбекистон байроғи ҳамиша халқимизнинг қудрати тимсоли сифатида юксак порлаб турсин!

Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Ахборот хизмати