Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилигига кўра, бир хил вазифа учун икки хил иш ҳақи белгилаш мумкин эмас.

error

2025-11-17

👉 Давлат ташкилотлари ва хусусий корхоналар учун алоҳида тартиблар мавжуд:

🔹Давлат ташкилотларида:

ҳар бир лавозим учун ягона иш ҳақи белгиланган бўлади. Бир ташкилотда бир хил лавозим бўйича турлича маош белгилашга йўл қўйилмайди. Акс ҳолда, бу қонун бузилиши ҳисобланади.

Шу билан бирга, қўшимча тўловлар (масалан, кўп йиллик иш стажи учун устама) ходимлар ўртасида фарқ қилиши мумкин.

🔹Хусусий корхоналарда:

иш ҳақи иш берувчи ва ходим ўртасидаги келишувга кўра белгиланади. Масалан, бир ходим билан 5 млн сўм, бошқаси билан 6 млн сўм миқдорида келишилган бўлса, бу қонун бузилишига сабаб бўлмайди.