Янгиликлар
Янгиликлар
2025-11-14
Бугун Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқарманинг Коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат тузилмаси бош мутахассиси А. Акрамходжаев Мирзо Улуғбек ва Миробод тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ходимлари билан давра суҳбати ўтказди.
🗓10 ноябрдан 10 декабргача давом этадиган Коррупцияга қарши курашиш ойлиги доирасида тизимда “Очиқ эшиклар куни” тадбирлари ўтказилиши белгилаб олинди.
Мазкур суҳбат давомида:
✔️ходимлар ва ҳоким ёрдамчиларининг меҳнат фаолиятини меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ташкил этиш,
✔️коррупсиявий хавф-хатарлар ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш,
✔️қонун бузилиши ҳамда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик бўйича профилактик тушунтиришлар берилди.
💬Тадбир якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан савол-жавоблар бўлиб ўтди, ходимлар томонидан билдирилган фикр ва таклифлар тингланди.

