Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Bilasizmi?

error

2025-10-15

Маҳаллангиздаги ҳоким ёрдамчиси сизга нима масалада ёрдам беради?

Ҳоким ёрдамчиларининг вазифалари ТОП 10:

👫 Аҳолини даромадли меҳнатга жалб қилиш ва бандлигини таъминлаш;

📄 Камбағал оилалар учун “индивидуал режа” ишлаб чиқиш ва ижросини назорат қилиш;

🌍 Миграциядан қайтган фуқароларни меҳнатга жалб қилиш (реинтеграция);

🏢 Бўш турган бино ва ерларни аукционга чиқариш бўйича таклифлар киритиш;

🛠 Ишлаб чиқариш ва хизмат  кўрсатиш бўйича микролойиҳаларни шакллантириш ва амалга ошириш;

💰 Субсидиялар, грант ва имтиёзли ссудаларни олишга кўмаклашиш;

🎓 Касб-ҳунарга ўқиш истагини билдирганларга ўқитиш учун тавсиянома бериш;

💡Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, имтиёзли кредитлар ажратишга тавсиялар бериш ва мониторингини амалга ошириш;

📊 Маҳалланинг “ўсиш нуқталари”ни аниқлаб, драйвер лойиҳаларни илгари суриш;

🌱 Томорқа ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва ҳисоботини юритиш.

👉Маҳаллангиз идорасига боринг ва ҳоким ёрдамчиси кўмагида мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланинг!