Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Субсидия кимларга берилади?

error

2025-10-09

🔹 "Камбағал оилалар реестри"даги оиланинг ишсиз аъзоларига,

🔹 ёшларга ҳунар ўргатаётган усталарга,

🔹 жазони ўтаб келган фуқароларга,

🔹 қишлоқ хўжалиги кооперативларига аъзо бўлувчиларга,

🔹 маҳсулотини реклама қилмоқчи бўлган усталарга,

🔹 тадбиркорлик субъектларига (ҳар бир касаначининг дастлабки 3 ой давомидаги фаолияти учун),

🔹 бино ва иншоотнинг ижара тўловини тўлаётган ишсизларга.

👉 Субсидия қуйидаги мақсадларда ажратилади:

▪️ суғориш воситаларини харид қилиш – 4 120 000 сўмгача,

▪️ уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш – 1 236 000 сўмгача,

▪️ кооператив устав фондига аъзо бўлиш – 4 120 000 сўмгача,

▪️касаначилик учун – 1 ойлик ўртача даромади миқдорида (3 ой),

▪️ёшларга ҳунар ўргатиш – 824 000 дан 2 060 000 сўмгача,

▪️сайт яратиш ва реклама қилиш – 12 360 000 сўмгача,

▪️ижара тўловини қоплаш – 4 120 000 сўмгача,

▪️жазони ўтаб келганлар учун – 12 710 000 сўмгача.

👉 Ариза қандай топширилади?

1. Onlini-mahalla.uz платформаси орқали ариза юборилади.

2. Ҳоким ёрдамчиси маълумотларни текширади.

3. "Маҳалла еттилиги" коллегиал қарор қабул қилади.

4. Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси буйруқ чиқаради.

👉 Субсидиялар қандай ажратилади?

🔹 Пул кўринишдаги субсидиялар тўғридан-тўғри Талабгорнинг ёки Тадбиркорнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.

🔹 Суғориш воситалари ва уруғлик ва кўчатларни уч томонлама шартнома асосида Таъминотчи етказиб беради.

Батафсил маълумот (https://t.me/maqsadlijamgarma)