Янгиликлар
Янгиликлар
2025-10-08
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 мартдаги "Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ВМ-158 қарорига (https://lex.uz/uz/docs/7428395#7430731) асосан:
🔹 Субсидия — камбағалликни қисқартириш, бандликни рағбатлантириш ва тадбиркорликка жалб этиш учун Жамғарма маблағлари ҳисобидан жисмоний ва юридик шахсларга қайтариб бермаслик шарти билан бериладиган фоизсиз молиявий кўмак;
🔹 Ссуда — камбағалликни қисқартириш, бандликни рағбатлантириш ва тадбиркорликка жалб этиш ва уни ривожлантириш учун Жамғарма маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган жисмоний ва юридик шахсларга қайтариб бериш шарти билан бериладиган молиявий кўмак;
🔹 Грант — камбағалликни қисқартириш, бандликни рағбатлантириш ва тадбиркорликка жалб этиш учун Жамғарма маблағлари ҳисобидан пул ва натура кўринишида илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари, ўқиш учун кўрсатиладиган жисмоний ва юридик шахсларга қайтариб бермаслик шарти билан бериладиган молиявий кўмак. (https://t.me/maqsadlijamgarma/45)