Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

#Mehnat_huquqi

error

2025-10-07

Меҳнат кодексига (https://lex.uz/ru/docs/-6257288#-6259953) мувофиқ, иш берувчининг бандлик ва ишга жойлаштириш соҳасида қуйидаги мажбуриятлари мавжуд:

🔹Ходимларни ишдан бўшатиш тўғрисида белгиланган тартибда ахборот тақдим этиш (МК 166-модда) (https://lex.uz/ru/docs/-6257288#-6261646);

🔹Ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этишга йўл қўймаслик (МК 119-модда) (https://lex.uz/ru/docs/-6257288#-6260525);

🔹Белгиланган квоталар асосида шахсларни ишга жойлаштириш (МК 99-модда) (https://lex.uz/ru/docs/-6257288#-6260004);

🔹Меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида ходимни олдиндан огоҳлантириш (МК 165-модда) (https://lex.uz/ru/docs/-6257288#-6261634);

🔹Ходимнинг иш ўрнини бошқа ишга ўтказиш орқали сақлаб қолиш чорасини кўриш (МК 144-модда) (https://lex.uz/ru/docs/-6257288#-6260988);

🔹Алоҳида ҳолларда ишдан бўшатилган ходимларга ишга жойлашгунча ўртача ойлик иш ҳақини сақлаш (МК 100-модда) (https://lex.uz/ru/docs/-6257288#-6260007);

🔹Таклиф этилган шахсларга қонунчиликда белгиланган кафолатларни тақдим этиш (МК 101-модда) (https://lex.uz/ru/docs/-6257288#-6260023);

🔹102-модда (https://lex.uz/ru/docs/-6257288#-6260026) асосида алоҳида асосларга кўра ишдан бўшатилган ходимларни қайта ишга қабул қилиш чораларини кўриш;

🔹Жамоа шартномаси ёки келишувларга мувофиқ қўшимча кафолатлар тақдим этиш.

Шунингдек, иш берувчи бандлик ва ишга жойлаштириш бўйича қонунчиликда белгиланган бошқа мажбуриятларга ҳам эга.