Янгиликлар
Янгиликлар
2025-10-03
Меҳнат кодексининг 241-моддасига кўра: (https://lex.uz/docs/6257288#7384712)
✅ Иш ҳақи сақланмайдиган таътил (“без содержания”) фақат ходим аризасига кўра берилиши мумкин.
Бу иш берувчи учун мажбурий эмас.
👉 Лекин, ходимнинг хоҳишига кўра иш ҳақи сақланмайдиган таътил қуйидагиларга мажбурий тартибда берилади:
▫ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга — 14 календарь кунгача;
▫️2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болани парваришлаётган она ёки она ўрнини босувчи шахсга — 1 йилгача;
▫️12 ёшга тўлмаган 2 ва ундан ортиқ болани ёки 16 ёшга тўлмаган ногирон болани тарбиялаётган она ёки она ўрнини босувчи шахсга — 14 календарь кунгача.
⚠️ Шунинг учун иш ҳақи сақланмайдиган таътилни бериш фақат маълум тоифаларда мажбурий ҳисобланади!
Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг