Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Яккасаройда бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

error

2025-06-27

👉🏻 Ҳаётда тўғри касб танлаш муваффақиятли келажакнинг гаровидир. Чунки, инсоннинг аксарият вақти иш жараёнларида ўтади. Шу сабабдан ҳам киши ўзи учун севимли ҳунарни ўрганиши, ўзи ёққан касб билан шуғулланиши керак.

⚡️ Бугун Яккасарой туманидаги 100-сонли умумантаълим мактабида Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси ва туман ҳокимлиги томонидан ишсиз ва банд бўлмаган фуқаролар, айниқса хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш, уларни меҳнат бозоридаги касбларга йўналтириш мақсадида бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

⚡️ Бу каби ярмаркаларнинг давомли ташкил этилиши, ишсиз бўлган фуқароларимиз учун ўзларига муносиб иш ўрни топишда муҳим аҳамият касб этади.