Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

🎤Ҳурматли оммавий ахборот воситалари вакиллари, азиз журналистлар, блогерлар, муҳаррирлар ва сўзга садоқат билан хизмат қилаётган фидойи қалам аҳли!

error

2025-06-27

Сизларни "27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни" билан чин қалбимдан самимий муборакбод этамиз!


Ҳақиқатни ёритиш, жамият дардини тилга олиш ва халқнинг овозини эшиттириш — бугунги кунда ҳар қачонгидан ҳам муҳим ва долзарб вазифалардан бирига айланган. Сизнинг ҳар бир хабарингиз, таҳлилингиз ва чиқишингиз жамият тараққиёти, очиқлик ва бирдамликни таъминлашга хизмат қилмоқда.


Шу билан бирга, юртимизда муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган очиқлик ва халқчилликка асосланган ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар, сўз эркинлиги ва ОАВ фаолияти учун кенг имкониятлар эшигини очди. Бу сиёсат туфайли, бугун ОАВ нафақат ахборот тарқатувчи, балки жамиятда ижтимоий мувозанатни сақлашга хизмат қилувчи муҳим институтга айланди.

Оммавий ахборот воситалари – бу жамият кўзгуси, халқ юраги ва замон дафтари.


Сизлар орқали Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси ютуқлар, ислоҳотлар, бандлик соҳасида ижобий ўзгаришлар ва ҳал этилиши лозим бўлган муаммолар ҳақида ўз вақтида, холис ва ишончли маълумотга эга бўлмоқда.


Ҳурматли ахборот соҳаси фидойилари!


Сизларга теран фикр мустаҳкам соғлик ва сўнмас илҳом ва албатта юксак эътироф тилаймиз.


Қаламингиз ўткир, ниятингиз пок, касбингизда омад йўлдошингиз бўлсин!


Ҳурмат билан, Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси жамоаси!