Янгиликлар
Янгиликлар
2025-06-24
Яккасарой туманида ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти танқид остига олинди
👉Яккасарой туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимида Яккасарой тумани ҳоким ёрдамчилари иштирокида таҳлилий ва танқидий йиғилиш бўлиб ўтди.
⚡️ Учрашувда миграция хатлови, маҳаллалардаги ишсизлик муаммолари, аҳолининг даромадларини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларда йўл қўйилаётган сусткашликлар ва муаммолар муҳокама марказида бўлди.
🗒 Йиғилишга Яккасарой тумани ҳокими Нилуфар Аллабергенова раислик қилиб, ҳоким ёрдамчиларининг ўз ҳудудидаги реал вазиятга етарлича аралаша олмаётгани, уларнинг фаолияти кўплаб саволларни келтириб чиқараётганини очиқ танқид қилди. У айрим ҳоким ёрдамчиларининг ўз вазифасига совуққон ёндашаётганини таъкидлаб, натижа ва ташаббус етишмаслигини кескин танқид остига олди.
🖇 Йиғилишда Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи Бабажанов Якубжан, ҳокимнинг биринчи ўринбосари Нурбек Шамсиев, шунингдек, туман бандлик ва камбағалликни қисқартириш бошқармаси вакиллари, 21 та маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари иштирок этди.
💠 Йиғилиш давомида мавжуд муаммолар очиқ муҳокама қилиниб, келгусида аниқ натижадорликка эришиш, аҳолининг бандлиги ва фаровонлигини ошириш бўйича ҳоким ёрдамчиларига қатъий топшириқлар берилди.