Янгиликлар
Янгиликлар
2025-06-21
Жорий йил 19 июнь санасида ижтимоий тармоқларда тарқатилган "КЎПРИК ҚУРИЛИШИ" ТРEСТИ ИШЧИЛАРИ: "БИР ЙИЛДАН БEРИ ОЙЛИГИМИЗ БEРИЛМАЯПТИ" (https://t.me/eltuz2022/35502) деб номланган хабар юзасидан МУНОСАБАТ:
Ҳақиқатан ҳам, «Кўприкқурилиш» АЖ таркибидаги 67-Кўприкқурилиш отряди ишчилари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида амалга оширилаётган транспорт қурилиши объектларида меҳнат қилмоқдалар.
Таъкидлаш жоизки, мурожаат муаллифларининг “бир йилдан бери ойлигимиз берилмаяпти” деган иддаолари ҳақиқатга тўғри келмайди. Жамият таркибидаги 67-Кўприкқурилиш отрядининг бугунги кунда ойлик иш ҳақидан қарздорлиги мавжуд эмас.
Мурожаатда келтирилган қўшимча тўловларни молиялаштириш Жамият томонидан мунтазам равишда амалга ошириб келинмоқда, айрим ҳолларда, қурилиш-монтаж ишлари вахта усулида ташкил этилганлиги ва ишчи-ходимлар республиканинг турли вилоятларидан қатнаб ишлашлари бирламчи ҳужжатларни расмийлаштиришда кечикиш ҳолатларига олиб келиши мумкин.
Бу масала бўйича Давлат меҳнат инспекцияси назоратида иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар бўйича қарздорликларни сўндириш чоралари кўрилмоқда.