Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

#qonunchilikdagi_yangiliklar

error

2025-06-20

Давлат хизматига биринчи марта қабул қилинганлар билан меҳнат шартномаси дастлаб бир йил муддатга тузилади

🖋Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда профессионал ва натижадорликка йўналтирилган давлат хизматчилари корпусини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди.

Унга мувофиқ 2026 йил 1 январидан бошлаб:

🟢давлат хизматига биринчи марта қабул қилинган давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси дастлаб бир йил муддатга тузилади ва кейинчалик фаолиятининг ижобий натижаларига кўра меҳнат шартномаси номуайян муддатга узайтирилади;

🟢давлат хизматига биринчи марта қабул қилинган давлат хизматчилари мажбурий “Давлат хизматига кириш” махсус курсларини ва кейинчалик ҳар уч йилда камида бир маротаба малака ошириш курсларини ўтайди ҳамда мазкур курсларнинг якунлари бўйича уларнинг назарий билим ва кўникмалари диагностикадан ўтказилади.

👉Батафсил (https://uza.uz/oz/posts/davlat-fuqarolik-xizmatini-yangi-yondashuvlar-asosida-tashkil-etish-hamda-professional-va-natijadorlikka-yonaltirilgan-davlat-xizmatchilari-korpusini-shakllantirish-chora-tadbirlari-togrisida_732602)