Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Учрашув

error

2025-06-11

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йилда қабул қилинган 1-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Олмазор тумани ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи D.Abdullayeva, Олмазор туман ИИО ФМБ пробация бўлими бошлиғи D.Asilov, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи A.Xamidov ҳамда тегишли ташкилот ва идоралар мутасаддилари иштирокида назоратга олинган аёллар билан сайёр қабул ўтказилди.


🔹Сайёр қабул доирасида аёлларнинг мавжуд муаммолари ўрганилди, уларга муаммолари ечими юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

🔸Тадбирда иштирок этган хотин-қизлар туман тиббиёт бирлашмаси мутахассислари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди.


Мазкур ташаббус аёлларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва жамиятдаги фаоллигини оширишга хизмат қилади.