Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Ёшлар билан учрашув ўтказилди.

error

2025-06-09

Тошкент шаҳар Сергели тумани «Халқобод» маҳалла фуқаролар йиғинида Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғига бириктирилган ёшлар билан учрашув ташкил этилди. Тадбирда маҳалла фаоллари, Ёшлар ишлари агентлиги ходимлари ҳамда тегишли соҳа мутахассислари иштирок этдилар.

📌Учрашув давомида ёшларнинг турмуш шароити, бандлиги, таълим олишдаги муаммолари, бўш вақтини мазмунли ўтказиш, спорт ва маданиятга бўлган қизиқишлари юзасидан фикр-мулоҳазалар тингланди. Шунингдек, ижтимоий ҳимоя, касб-ҳунар ўрганиш, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган ёшлар билан очиқ мулоқот олиб борилди.

✅Ёшларнинг мурожаатлари жойида кўриб чиқилди ва тегишли мутасадди ташкилотларга ижро учун топшириқлар берилди. Учрашув якунида ёшларга зарурий ҳуқуқий ва амалий маслаҳатлар берилди ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

🔎Бугунги кунда аниқланган масалалар бўйича Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси мутасаддилари ҳамда тегишли мутахассислар томонидан манзилли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, иш билан таъминланмаган ёшларни меҳнат ярмаркалари, касбга йўналтириш курслари ва тадбиркорлик лойиҳаларига жалб этиш ишлари бошланди. Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар рўйхатга олиниб, улар билан индивидуал ишлаш чоралари кўрилмоқда.