Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

#Kambag’allikdan_farovonlik_sari

error

2025-06-05

Бектемир тумани ҳокими N.Abduraxmanov «Роҳат» маҳалласида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан учрашди.

Учрашув давомида аҳолининг муаммолари, бандлик, касб-ҳунарга ўқитиш ва тадбиркорликни йўлга қўйиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Ҳоким фуқароларни тинглаб, уларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, ҳар бир мурожаат бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берди.

Учрашув доирасида “Маҳалла еттилиги” аъзолари, маҳалла фаоллари ва мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этиб, муаммоларнинг тезкор ҳал этилиши юзасидан фикр алмашилди.

Мазкур ташаббус камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган амалий ишларнинг яна бир намунаси бўлди.